Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қарори лойиҳаси – Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади (фото)

Президент қарори лойиҳаси – Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади (фото)

Фото: «Xabar.uz»

100 миллион АҚШ долларидан иборат Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Қайд этилишича, мазкур жамғарма ёш тадбиркорлик субъектларининг Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида амалга ошириладиган ва бошқа инновацион, стартап ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш, хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларини молиялаштиришни кўзда тутади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида энг кўпи билан 500 кв. М.гача бўлган ер майдонлари, истисно тариқасида, электрон аукцион савдоси ўтказмасдан, шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан ажратилади.

Шунингдек, бўш бино-иншоотлар (давлат кўчмас мулки объектлари) шартнома асосида ижара тўловлари ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинадиган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан ошмаган миқдорида ижарага берилади.

Ҳудудларда ташкил қилинадиган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг манзилларини қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг