Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент: «Афсуски, банкларимиз ҳалиям эски тизимда ишлаяпти»

Президент: «Афсуски, банкларимиз ҳалиям эски тизимда ишлаяпти»

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаати давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқида банклар фаолиятига танқидий жиҳатдан тўхталди. 

«2020 йилда банкларда катта трансформация амалга ошади. Банк тизимида тадбиркорларни қўллаш лойиҳаси ишга туширилади. Банклар ҳали тадбиркорлар билан ишлашни, лойиҳаларни беришни билмайди. Афсуски, кўплаб банкларимиз ҳалиям эски тизимда ишлаяпти. Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда 10-15 йил орқада қолиб кетган. 

Яқин тарихда қишлоқларда банкоматлар йўқ эди. Тан олайлик, пенсионерларга картада пул бердик. Чунки, пул, сўм йўқ эди. Буни ўзим қуйи тизимда ишлаганимда билганман. 

Аҳолига банклар тизимига ишончни йўлга қўйиш ва унинг ишига четдан аралашувни тўхтатиш керак. Масалан Халқ банкида янги тизимни йўлга қўйдик. Банк фоизларини чет элга сотяпсиз. Ўз-ўзидан банкнинг мижозлари кўпая бошлади. Чунки қайси банк хизматларни кўпайтирса, мижозларни «сиз деса ривожланади» деди президент. 

Шунингдек, давлат банклари босқичма босқич хорижий инвесторларга сотилиши маълум қилинди. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг