Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пўлат Бобожонов ва Эркинжон Турдимов сектор раҳбарлари билан учрашди

Пўлат Бобожонов ва Эркинжон Турдимов сектор раҳбарлари билан учрашди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар 14 апрель куни Самарқанд вилояти ҳудудидаги сектор раҳбарларининг амалга ошираётган ишлари ҳамда тақдимотлари билан танишди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ички ишлар вазири глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш ва бошқа масалалар бўйича барча сектор раҳбарларига топшириқлар берди.

Шунингдек, аҳолининг томорқаларидан унумли фойдаланишлари, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш, карантин чекловлари талабларига қатъий риоя қилиш бўйича ҳам ҳар бир сектор раҳбарига алоҳида вазифа ва кўрсатмалар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг