Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун «сирли мижоз» тадбирларини ўтказади

«Ўзмиллийбанк» хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун «сирли мижоз» тадбирларини ўтказади

Фото: «Google.com»

«Ўзмиллийбанк» мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун «Сирли мижоз» тадбирларини ўтказади.

Унга кўра, банк раҳбарияти мунтазам равишда ўзига тегишли филиаллар фаолиятини яширин равишда ўрганади. Ҳатто мутасадди ходимларнинг ўзи ҳам бирор ташкилот номидан «Сирли мижоз» кўринишида жойлардаги филиалларга бориши ва нафақат банк ходимларнинг хизмат кўрсатишини кузатиши, балки улар билан савол-жавоб ўтказиши мумкин.

«Ҳар қандай ходимимиз, масалан, шахсан ўзим ҳам бирор фермер хўжалиги ёки бошқа ташкилот номидан «Ўзмиллийбанк»нинг исталган филиалига кириб боришим мумкин. Ходим мени танимайди ва бошқалар билан қандай муносабатда бўлса, менга ҳам шундай муомала қилади. Табиийки бундай вақтда ходимларимиз қандай фаолият олиб бораётганини яхшироқ билиб олишимиз мумкин бўлади.

Мақсадимиз — мижозларга кўрсатилаётган хизмат сифатини яна-да яхшилаш», — дейди «Ўзмиллийбанк» бўлим ва филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Шоназар Раимбергенов.

Амалиёт натижаси турли критерияларга кўра баҳоланади. Ривожланган мамлакатларда «Сирли мижоз» тадбири мунтазам ўтказиб келинади. «Ўзмиллийбанк» ушбу стандартларни ўз фаолиятига ҳам тадбиқ этишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам банк томонидан кредитларни ундириш ва жойлардаги муаммоларни ҳал этишнинг янгича ғоялари ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг