Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзмиллийбанк» мижозларга стандартлар асосида хизмат кўрсатади

«Ўзмиллийбанк» мижозларга стандартлар асосида хизмат кўрсатади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3620-сонли Қарори ижроси ҳамда Ўзмиллийбанк Бошқаруви томонидан 2018 йил 15 февралда тасдиқланган «Ўзмиллийбанк стандарт қоидалари» асосида хизмат кўрсатилишини ташкил қилиш мақсадида жорий йилнинг 22 феврал куни Банк-молия академияси биносида ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур семинар «Хизмат кўрсатиш сифати ва мижозга йўналтирилганлик» мавзусида бўлиб, семинарда Ўзмиллийбанк тизимида фаолият юритиб келаётган, жойларда хизмат кўрсатиш сифати учун масъул бўлган банкнинг барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар филиалларининг 28 нафар корпоратив бошқарувчилари иштирок этишди.

Мазкур семинар-тренинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, банк филиалларида хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва мижозларга стандартлар асосида хизмат кўрсатишни ташкил этиш ҳамда банк бизнесининг марказида мижоз туриши ҳақида интерактив усулда тренинг ўтказилди.

Семинар–тренинг икки қисмда бўлиб, биринчи қисмда маърузачилар «Мижозларга йўналтирилганлик» мавзусидаги семинарни очиқ мулоқот ва ўқув видеороликлари асосида олиб боришди.

Семинар-тренингнинг иккинчи қисми маҳорат дарси ва тажриба алмашув шаклида Банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Амалиёт бўлимида ўтказилди. Тадбир кўтаринки руҳда, янги таклиф-мулоҳазалар ва қизғин баҳс мунозалар билан олиб борилди. Корпоратив бошқарувчилар ўзаро тажриба ва фикр алмашибгина қолмай, билим кўникмалар ва режалаштирилган ғоялар рўёби учун янги мотивацияга эга бўлдилар. Шу билан бирга жойларда шундай шаклдаги ўқув семинарларини ўтказиш мақсадида зарур кўргазмали ўқув қўлланмалари тақдим этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг