Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзмиллийбанк бош офисида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзмиллийбанк бош офисида йиғилиш бўлиб ўтди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 7 декабр санасида Ўзмиллийбанк Бош офиси биносида Банк Бошқарувининг кенгайтирилган йиғилиши ташкил этилди. Мазкур йиғилишда Банкнинг барча таркибий тузилмалар раҳбарлари, жумладан департаментлар директорлари, бўлим ва филиаллари бошқарувчилари иштирок этишди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати томонидан хабар бериб ўтилди.

Йиғилиш кун тартибида бугунги кундаги долзарб бўлган масалалар муҳокама қилинди, хусусан янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунлари ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги ва «Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғриси»ги қонунлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қароридан келиб чиқиб бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар ижро учун қабул қилинди.

Йиғилиш давомида банкни ривожлантириш ва трансформация қилиш Стратегиясига мувофиқ хизматлар тезкорлиги ва сифатини ошириш, ҳалқаро стандартларни жорий қилиш, мавжуд банк технологиясини замонавий дастурий таъминотлар асосида ишловчи техник ускуналар билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш, хорижий тажриба алмашиш ва қайта ўқитиш тадбирларини олиб бориш масалалари ҳам муҳокама қилиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқларига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш, уларни ишга тушириш ишларининг олиб борилиши ҳам кун тартибида кўриб чиқилиб тегишли масъул ходимларга вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, мажлис давомида Банк томонидан молиявий йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, белгиланган режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати ҳамда бўлим ва филиалларда соғломлаштириш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган асосий масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш якуни билан муҳокамам қилинган масалалар юзасидан бир қатор вилоят бўлимлари ва туман филиаллари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ҳамда барча таркибий тузилмалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг