Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзкимёсаноат»нинг 12 та активи аукционга қўйилади

«Ўзкимёсаноат»нинг 12 та активи аукционга қўйилади

Фото:«Spot.uz»

«Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги ташкилотларнинг активларидан самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги ташкилотларга қарашли бўлган бўш турган, фойдаланилмаётган ва тармоқнинг асосий фаолият турига боғлиқ бўлмаган активларидан самарали фойдаланиш мақсадида:

- оммавий савдоларда сотиладиган активлар (кўчмас мулк объектлари) рўйхати;

- давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс қийматида бериладиган активларнинг рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, оммавий савдоларда сотиладиган 12 та, давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида бериладиган 3 та актив белгиланди.

Оммавий савдоларда сотиладиган активлар «E-IJRO AUKSION»да бошланғич нархи уларнинг баланс ва (ёки) номинал қийматида, агар баланс қиймати «нол»га тенг бўлган тақдирда, шартли «1 сўм» этиб белгиланади.

Шунингдек, қарор билан давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс қийматида бериладиган активлар бўйича ҳар қандай ҳаражатларнинг кимё корхоналари томонидан амалга оширилиши ман этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг