Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви Қашқадарёга кўчирилди

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви Қашқадарёга кўчирилди

Фото: Ўзбекнефтгаз матбуот хизмати

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг бошқаруви Қашқадарё вилоятига кўчирилди. Бу ҳақда матбуот хизмати томонидан хабар берилган.

Хабарда айтилишича, жойларда муаммо ва вазифаларни тезкор ҳал этиш, углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини бевосита назорат қилиш дастури амалга оширилиши учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви Қашқадарё вилоятига кўчирилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви қуйидаги манзилда жойлашган: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг