Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг «Humo» тўлов тизими «MasterCard»га уланиши мумкин

Ўзбекистоннинг «Humo» тўлов тизими «MasterCard»га уланиши мумкин

Фото: МБ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 27 март куни Марказий банкда «MasterCard Europe» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш доирасида ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, халқаро тўлов карталаридан фойдаланишни таъминлаш мақсадида «Humo» миллий тўлов тизимининг имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Таъкидланишича, учрашув якунида томонлар Марказий банк ва «MasterCard Europe» ўртасида чора-тадбирлар протоколини имзоладилар. Ҳужжатда ўзаро алоқаларни ва ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида «Humo» тўлов тизими тармоғида тўлов воситаларини қабул қилиш соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш, яратилган тўлов инфратузилмасида «MasterCard» карталарининг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича биргаликда тадбирлар ўткази бориш кўзда тутилган.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон  фуқароларининг халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда «MasterCard» тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда «Humo» тўлов карталари имкониятларини кенгайтириш истагини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг