Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги қонун қабул қилинади

Ўзбекистонда янги қонун қабул қилинади

2020 йилда имзоланадиган давлат ташқи қарз битимларининг юқори чегараси 4 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Бу Президентнинг «Давлат қарзини самарали бошқариш ва жалб қилинаётган қарз маблағларидан унумли фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳасида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ва банклар босқичма-босқич эркин бозор шартларида молиялаштиришга ўтказилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ҳамда устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи уларга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарз мажбуриятларини жалб қилиш ва ўзлаштириш масалалари фақатгина Молия вазирлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга ошириш белгиланган.

Қайд этилишича, давлат қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида «Кафолат» жамғармаси тузилади.

Шунингдек, Молия вазирлигига «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш вазифаси юкланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг