Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда паст сифатли бензин тақиқланмоқда

Ўзбекистонда паст сифатли бензин тақиқланмоқда

2022 йил 1 январдан заҳарлилик даражаси “Евро-4” экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган машиналардан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш тақиқланади.

Бу норма 30 октябрда имзоланган "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги президент фармонида белгиланган.

Шунингдек:

  • 2020 йил 1 январдан бошлаб “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш;
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб “Евро-3”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш ҳам ман этилади.

Ўзбекистонга олиб кириладиган янги машиналарнинг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тасдиқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг