Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди

Ўзбекистонда микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди

Фото:«Xabar.uz»

«Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўмдан ошмайдиган суммада микрокредит берилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот  канали ёзмоқда. 

(Илгари БҲМнинг 1000 баравари (223 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган суммада берилган)

Шунингдек, жисмоний шахсларга 50 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда микроқарз берилиши белгиланди.

(Илгари БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм) миқдоридан ошмайдиган суммада берилган)

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг