Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбeкистонда 2021 йилдан элeктротракторлар ишлаб чиқарилади

Ўзбeкистонда 2021 йилдан элeктротракторлар ишлаб чиқарилади

Элeктротрактор.

Фото: «Версия.Инфо»

Ўзбекистонда ҳам замонавий электротракторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича иш бошланди. Ушбу лойиҳани амалга оширишда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ Австриянинг дунёга машҳур «AVL» компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўяди.

Компания матбуот хизматининг «Xabar.uz»га хабар беришича, бу ҳақда шу йилнинг 12 февраль куни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ раҳбарияти ҳамда «AVL» компанияси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинган.

Фото: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати

Учрашувда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибидаги тизим корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган 100 от кучигача бўлган тракторларни тўлиқ электрлаштириш бўйича музокаралар олиб борилган. Унга кўра, 2019 йил якунигача «AVL» компанияси янги электротракторларнинг концептуал лойиҳаларини тайёрлайди. Илк намуналар эса Ўзбекистонда 2021 йилда ишлаб чиқарилади.

Фото: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати

«Бундай замонавий трактор моделлари 180 квли электродвигателларга эга бўлади ва деярли шовқин чиқармайди. Шу билан бирга уларни таъмирлаш жуда осон бўлади. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, бундай замонавий электротракторлардан фойдаланиш фермерлар ва деҳқонларнинг ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмлари учун катта маблағ сарфлашларининг олдини олади» – дейди «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Мухтор Каримов.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ дунё миқёсида нефть ва нефть маҳсулотлари, асосан, дизель ёқилғиси нархи ошиб бораётганлиги сабабли, электротракторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг