Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигида янги компания тузилди

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигида янги компания тузилди

Фото: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси кўмагида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ҳамда «ОРИЕНБАНК» ОАЖ ҳамкорлигида «ОРИЕН-УЗАГРО» компанияси тузилди.

Ушбу компания «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибидаги тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган эҳтиёт қисмлари ва деталлардан Тожикистонда қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларини йиғувчи ва ишлаб чиқарувчи янги заводнинг қурилиши билан шуғулланади.

Фото: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, «ОРИЕН-УЗАГРО» компанияси 2019 йилнинг 11 февраль куни Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги солиқ қўмитаси рўйхатидан ўтди.

Компаниянинг рўйхатдан ўтганлиги муносабати билан 2019 йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматов, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ вакиллари ҳамда  «ОРИЕНИНВЕСТ» МЧЖ бош директори С.Валиев ва бошқалар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг