Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми 21 фоизга ўсди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми 21 фоизга ўсди

Фото: «Мир 24»

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айланмаси 2019 йилнинг дастлабки тўрт ойида 870 миллон АҚШ долларини ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу давридагидан 20,8 фоизга кўпдир. Бу ҳақда «Energyprom» портали Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар берди.

Дастлабки тўрт ойда Қозоғистон экспорти ҳажми 28,5 фоизга ўсиб $672,3 миллионни, Ўзбекистондан импорт эса 0,3 фоизга ўсиб $197,7 миллионни ташкил этган. Қозоғистон Ўзбекистонга асосан буғдой (жами экспортнинг 17,7 фоизи), металл ярим фабрикатлар (9,3 фоиз), нефть ва нефть маҳсулотлари (6,3 фоиз) етказиб бераётгани маълум қилинган.

Ўзбекистондан импорт қилинаётган асосий маҳсулотлар: этилен полимерлари (10,9 фоиз), қўрғошин ва концентратлар (9,9 фоиз), нефть газлари ва углеводородлар (9,7 фоиз).

«REGNUM» хабарига кўра, 2019 йилнинг дастлабки чорагида Қозоғистоннинг ташқи савдо ҳажми $20,5 миллионни ташкил этган: экспорт — $13,3 млн., импорт — $7,2 млн.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг