Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТуркСОЙ ташкилоти фаолияти кенгаймоқда

ТуркСОЙ ташкилоти фаолияти кенгаймоқда

2019 йил ТуркСОЙ ташкилоти учун серунум келди. Туркий халқлар маданияти халқаро ташкилотига Ўзбекистон тўлақонли аъзо бўлган бўлса, Венгрия билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шу тариқа халқаро ташкилот илк марта Евроиттифоқ аъзоси билан ҳамкорлик қила бошлади.

Турк маданияти халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия маданият вазирликлари томонидан имзоланган шартнома ва ҳамкорлик тамойилларига кўра ташкил этилган эди. Халқаро ташкилот туркий халқларни бирлаштирган ҳолда моддий ва маданий ёдгорликларни сақлаш, ривожлантириш ва келажак авлодга етказиш ишларида муҳим омил бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг