Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон текстили Лондондаги онлайн-платформа орқали сотади

Ўзбекистон текстили Лондондаги онлайн-платформа орқали сотади

Ўзбекистон текстили Буюк Британиядаги «Sewport.com» онлайн-платформаси орқали сотишни бошлайди. Бу ҳақда «Podrobno» хабар бериб ўтган.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг реклама ва маркетинг агентлиги ҳамда Британиядаги «Sewport.com» онлайн-планформаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа ва Америка бозорларига экспорти ҳажми оширилиши мақсад қилиб олинган.

Бу келишув натижасида Ўзбекистон Марказий Осиёда «Sewport.com» орқали тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қиладиган илк давлатга айланади. Англия компанияси асосчиси ва директори Борис Ходакелснинг айтишича, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар йирик брендлар билан ишлаши учун музокараларни инглиз тилида олиб боришлари лозим.

Айни вақтда платформа кичик ва ўрта брендлар билан иш олиб бормоқда ва бу асосан Британия ҳамда Америка бозорига тегишли. Аммо компания платформа фойдаланувчилари салмоғини ошириш учун аниқ стратегияга эга.

Компания хизмати ишлаб чиқарувчилар учун мутлақо бепул. Чунки хизмат ҳақини тўқимачилик маҳсулотларини сотиб оладиган брендлар тўлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг