Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон облигацияларига талаб 8,5 миллиард доллардан ошди

Ўзбекистон облигацияларига талаб 8,5 миллиард доллардан ошди

Ўзбекистон ҳукумати 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳукумат режасига кўра, 5 ва 10 йиллик 500 миллион доллардан жами 1 миллиард долларлик бондлар реализация қилиниши кутилаяпти. Эрталаб беш йиллик бондларга йиллик 5.375 ва 10 йиллик бондларга эса 6 фоизлик нарх эълон қилинган эди, дея хабар қилмоқда «Davletovuz».

Лондон вақти билан соат 12:15 га келиб, талабнинг кўплигини инобатга олиб, Ўзбекистон 5 йиллик облигациялар нархини 5,0—5,125 фоизга, 10 йиллик облигациялар нархини эса 5,625—5,75 фоизга туширди. 

Пасайтирилган нарх бўйича Ўзбекистон облигацияларига талаб 8,5 миллиард доллардан ошиб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг