Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бўйлаб «KNAUF ART» фестивали бошланади (фото)

Ўзбекистон бўйлаб «KNAUF ART» фестивали бошланади (фото)

КНАУФ компанияси «Қурилиш соҳаси ходимлари кунини» кенг нишонлаш анъанага кўра байрам тадбирлари Ўзбекистоннинг 12 шаҳарларида бўлиб ўтади. Аҳолини халқ сайллари ва кўнгилочар дастур кутмоқда.

«KNAUF ART»нинг республика миқёсидаги сайёҳати 2019 йилнинг 5 августидан бошланиб, Ўзбекистоннинг барча маъмурий марказларини қамраб олади. Жорий йилда Қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш «KNAUF билан қуринг, KNAUF билан нишонланг!» шиори остида ўтади. Бу йилги байрам дастури ўтган йилги дастурга нисбатан кенгайтирилди ва тўлдирилди. Совринли танловлар, сеҳргарлар чиқишлари, ҳавога шар учириш ва рақслардан ташқари, махсус барпо этилган деврни аҳоли иштирокида бўяш, ёғочоёқ аниматорлар ва ижодий маҳорат дарслари каби кутмоқда. Ушбу жараён давомида ҳар бир хоҳловчи КНАУФ гипс махсулоти  ёки гипскартонидан буюм ясаш имкониятига эга бўлади.

«KNAUF ART» фестивалининг ташкил этилиши – бу Ўзбекистон қурувчиларига бизнинг миннатдорчилигимизни изҳор этиш ва уларнинг жамият учун аҳамиятини яна бир бор эътироф этишнинг бир йўлидир. Ҳар йили КНАУФ ўқув марказларида янги технологиялар ва инновацион материалларга қизиқиш билдираётган юзлаб мутахассислар ўз малакаларини оширадилар. Биз барчангизни «KNAUF ART» фестивалига ташриф буюриб, Қурилиш соҳаси ходимлари кунини биз билан нишонлашга таклиф этамиз. Ҳурматли қурувчилар, КНАУФ компанияси касб байрамингиз билан табриклайди. Энг қизиқарли ғоя ва лойиҳаларингиз муваффақиятли амалга ошишига тилакдошмиз!», — дейди Ўзбекистондаги КНАУФ корхоналари бош директори Дмитрий Дерипалко.

Ўзбекистон ҳудудларида ўтказиладиган байрам тадбирлари жадвали

Шаҳар

Сана

Ўтказиш жойи

Вақти

Бухоро

05.08.2019

Абу Али ибн Сино майдони, Бухоро шаҳар ҳокимияти олдида

18:00-20:00

Фарғона

05.08.2019

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги боғ

18:00-20:00

Қарши

06.08.2019

«ASL» боғи

18:00-20:00

Андижон

06.08.2019

«Ўзбегим» СМда МАКРО олдидаги майдон

18:00-20:00

Навоий

07.08.2019

А. Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи

18:00-20:00

Наманган

07.08.2019

Бобур номидаги боғ

18:00-20:00

Жиззах

08.08.2019

«Ёшлар маркази» боғи

18:00-20:00

Урганч

09.08.2019

А. Темур номидаги боғ

18:00-20:00

Самарқанд

09.08.2019

А. Навоий номидаги боғнинг «Ёшлик» филиали

18:00-20:00

Нукус

10.08.2019

А. Темур номидаги боғ

18:00-20:00

Термиз

10.08.2019

«Болажон» боғи

18:00-20:00

Тошкент

11.08.2019

Бродвей

17:00-23:00

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида»ги ПФ-5136-сонли Фармонига мувофиқ, август ойининг иккинчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» деб эълон қилинди.

2017 йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонуни имзоланди.

«Республикада амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, бугунги кунда соҳада қўлга киритилаётган ютуқларни кенг тарғиб этиш ва соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларни рағбатлантириш» касб байрамини нишонлашдир.

КНАУФ компанияси ҳақида:

КНАУФ – оилавий бизнес тамойилларига асосланган ҳамда дунё миқёсидаги фаолиятидан қатъи назар, ушбу қадриятларни сақлаб қола олган халқаро компаниядир. Бугунги кунда КНАУФ халқаро гуруҳи жаҳонда энг йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. 1993 йилда КНАУФ компаниясининг Россияда инвестиция фаолияти бошланди, сўнгра Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Озарбайжон ва Грузияда корхоналар харид қилинди ва ташкил этилди. Компаниянинг маркетинг фаолияти МДҲнинг қарийб барча давлатларига, Грузия ва Мўғулистонга тарқалди. МДҲ давлатларидаги КНАУФ корхоналари замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, барча халқаро гуруҳ учун ягона бўлган ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланади ва олий сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқаради. Сифат стандартлари ҳам Германиядаги, ҳам МДҲ давлатларидаги КНАУФ корхоналари учун ягона ҳисобланади.

Ўзбекистон, МДҲ давлатлари ва жаҳондаги КНАУФ гуруҳи тўғрисида батафсил маълумотни www.knauf.uz, www.knauf.ru, www.knauf.com сайтларида топишингиз мумкин.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали «KNAUF ART» фестивалининг ахборот ҳамкори ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг