Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон 6-гуруҳдан 5-гуруҳга кўтарилди

Ўзбекистон 6-гуруҳдан 5-гуруҳга кўтарилди

Фото: «bigasia.ru»

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мамлакатлар рискини классификациялаш тизимида Ўзбекистон Республикасининг ўрни 6-гуруҳдан 5-гуруҳга кўтарилгани ҳақида расман эълон қилди. Бу ҳақда молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ИҲТТнинг махсус қўмитаси мамлакатлар рискини классификациялаш тизими орқали дунёнинг 200дан ортиқ давлатини гуруҳларга ажратади. ИҲТТга аъзо мамлакатларнинг экспорт-кредит агентликларидан (агентликлар) ташкил топган ушбу қўмита йилда бир маротаба ҳар бир давлатнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини чуқур таҳлил этган ҳолда 1-гуруҳдан (энг юқори тўлов қобилияти) 7-гуруҳгача (энг паст тўлов қобилияти) классификация қилади.

Маълумот учун, МДҲ давлатларидан Россия 4-гуруҳга, Озарбайжон ва Козоғистон 5-гуруҳга, аксарият бошқа давлатлар 6- ва 7- гуруҳларга ажратилган. Ривожланаётган мамлакатлардан Бразилия, Туркия, Сербия ва Вьетнам каби мамлакатлар 5-гуруҳда Ўзбекистон билан бир қаторда ўрин олган.

Мамлакатлар рискини классификациялаш тизимида Ўзбекистон гуруҳининг яхшиланиши мамлакатимизга экспорт-кредит агентликларининг кафолати остида жалб қилинадиган кредитлар учун суғурта бадалини сезиларли равишда камайтиради.

Қолаверса, ушбу кўрсаткичнинг яхшиланиши Ўзбекистон Республикасининг илк халқаро облигацияларини жаҳон молия бозорларида муваффақиятли жойлаштириш учун бевосита ёрдам бериши кутилмокда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг