Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олтин ва палладий нархи кескин ошишни бошлади

Олтин ва палладий нархи кескин ошишни бошлади

Фото: «Bloomberg»

Яқин бир неча кун ичида глобал бозорда қимматбаҳо металлар нархлари кескин ошиб кетди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар бермоқда.

Олтиннинг нархи бир неча кун давомида улгуржи савдода 2,3 фоизга ошиб, 2013 йил апрелидаги рекордни янгилаганди, 6 январга келиб бир унцияси энг максимал — 1588,13 долларга чиқди.

Палладий нархи ҳам кеча, 6 январь куни тарихий рекордни янгилади: 1 унцияси — 2030,28 доллар.

Таҳлилчилар қимматбаҳо металлар нархлари жадал суръатларда ошиб бораётганини эронлик генерал Қосим Сулаймоний ҳамда унинг ироқлик ҳамкасби, шиалар қўмондони Абу Маҳди ал-Муҳандиснинг ўлдирилиши ортидан Яқин Шарқда юзага келган кескин сиёсий вазият билан боғлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг