Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нефт маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашади. АИ-92 маркали бензин нархи пасайди — «Ўзбекнефтгаз»

Нефт маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашади. АИ-92 маркали бензин нархи пасайди — «Ўзбекнефтгаз»

«Ўзбекнефтгаз» АЖ «UNG» миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган.

2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилган эди. Эртага, 26 март кунидан эътиборан эса, АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга камайтирилди.

Истеъмолчиларга ишонч билан айтиш мумкинки, бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилади.

«Ўзбекнефтгаз» аввало, истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради.

Нархлар масаласида шуни таъкидлаш керакки, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизел ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизел ёқилғиси нархидан 9%, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 16,6 %га арзондир.

Эслатиб ўтамиз, АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин. Бундан ташқари маҳсулот ва хизмат сифати борасидаги фикрларингизни ҳам ёзиб қолдиришингиз мумкин.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг