Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Moody's: 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти сусаяди

Moody's: 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти сусаяди

Фото: «Mvsnoticias»

2019 йили жаҳон иқтисодиёти ўсишида сусайиш кузатилади, бу ҳақда халқаро рейтинг агентлиги — Moody's ҳисоботига асосланиб «Прайм» агентлиги хабар берди. Глобал иқтисодиёт учун асосий рисклар сифатида ташқи савдодаги зиддиятлар, хусусан, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ва протекционизм чоралари кўрилмоқда.

«2009 йилдаги рецессиядан бери энг секин ўсиш кузатилган 2019 йилдан сўнг 2020 йилда ҳам жаҳон иқтисодиёти сустлигича қолади», — дейилади Moody's ҳисоботида.

2020 йилда бундай ҳолатнинг юзага келишига АҚШ ва Хитой иқтисодиёти ўсишидаги пасайишлар ҳам сабаб бўлади.

«Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ўсиш секинлашади... Хитойнинг сусайиши ва жаҳон савдосидаги ўсиш тўхтатиши оқибатида ривожланаётган мамлакатларда ўсиш ўртачадан паст бўлади», — деди таҳлилчи Элена Дуггар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг