Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Миллий банк»нинг Самарқанд бўлими фаолиятига назар (фото)

«Миллий банк»нинг Самарқанд бўлими фаолиятига назар (фото)

Фото: Шерзод Икрамутдинов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Самарқанд вилоят бўлими 1992 йилда ташкил этилган эди. Ўтган вақт давомида бўлим фаолияти ривожлантирилди ва бир қатор туманларда филиаллар ташкил этилди.

Энг муҳими, ушбу тармоқларнинг барчасида аввало мижозлар қулайлигига эътибор қаратилмоқда. Ташриф буюрувчиларга имкон қадар тез хизмат кўрсатилмоқда.

Айни вақтда мижозлар сони 325 795 нафардан иборат. Шулардан юридик шахслар 29 902 та бўлса, жисмоний шахслар 295 893 нафар. Йил бошига нисбатан мижозлар сони 17 286 нафарга кўпайди.

Йил бошидан буён барча манбалар ҳисобидан ажратилган кредитлар суммаси 805.9 миллион сўмни ташкил этади. Шундан хорижий валютада 55,0 миллион АҚШ доллари ва 5,0 минг Евро бўлса, миллий валютада 237,9 миллион сўмдан иборат. Хорижий кредит линиялари асосан Хитой Давлат Тараққиёт банки ва Осиё Тараққиёт банки томонида ажратилади.

Эътиборли томони, банк томонидан вилоят учун муҳим бўлган тармоқ — мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Миллий банк кўмагида иш бошлаган мана шундай корхоналардан бири ҳақида Xabar.uz'да репортаж тайёрланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг