Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Миллий банк»нинг Андижондаги филиалида аҳоли омонат пул маблағлари 128 фоизга ошди

«Миллий банк»нинг Андижондаги филиалида аҳоли омонат пул маблағлари 128 фоизга ошди

Фото: Ўзмиллийбанк матбуот хизмати

«Ўзмиллийбанк» Андижон вилоят бўлимида ҳозирги кунда омонат пул маблағлари 48 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Аҳолининг омонат пул маблағлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 фоизга ортган. Маблағларнинг 75-80 фоизини узоқ муддатли депозитлар ташкил этмоқда. Аҳоли бўш пул маблағларини жалб этиш мақсадида «Инвестиция», «Барқарор», «Даромадли» номли юқори муддатли омонат турлари жорий қилинган.

Бундан ташқари «Золотая корона», «Вестерн Юнион», «Юнистрим», «Контакт», «Азия Экспресс» ва «Мони Грамм» номли 6 турдаги халқаро пул ўтказмалари мижозларга самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, чет эл давлатларига ўқиш-контракт, даволаниш, моддий ёрдам ва консуллик ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

«Миллий банк»нинг Андижон вилояти филиалида шунингдек яна мижозларга қулайлик яратиш мақсадида коммунал, нотариус ва жарима тўловлари қабул қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг