Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий банк «Xabar.uz»да эълон қилинган хабарга муносабат билдирди

Миллий банк «Xabar.uz»да эълон қилинган хабарга муносабат билдирди

Фото: Xabar.uz

2019 йил 29 июлда Xabar.uz ахборот-таҳлилий порталида эълон қилинган «Банклар пулимизни бермаяпти. Аҳолига қўй ва қорамол тарқатган тадбиркорлар банкротлик ёқасида» сарлавҳали мақолага Ўзмиллийбанк муносабат билдирди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон «Ҳар бир оила —тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги Қарори ва 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори бўйича Ўзмиллийбанк томонидан имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

Жумладан, 2019 йил 30 июл ҳолатига Ўзмиллийбанк томонидан Қашқадарё вилоятидаги жами 1852 нафар аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига 22 165,76 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди. Хусусан, Ғузор туманининг ўзига 425 нафар фуқарога 5 391,3 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

Ўзмиллийбанк томонидан мазкур дастур бўйича лойиҳаларни молиялаштириш ишлари давом эттириб келинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредит ажратишда фуқаролар тақдим қилинган рўйхат ичидан таъминотчиларни эркин тарзда танлаш ва улар билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга.

Мақолада ёритилган ҳолат бўйича масъул ходимлар томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда ва келтириб ўтилган Дастур бўйича кредит олиш режаси бўлган фуқароларнинг банкимиз филиалига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз», — дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг