Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий банк Марғилон филиалидаги ҳолат бўйича муносабат билдирди

Миллий банк Марғилон филиалидаги ҳолат бўйича муносабат билдирди

Фото: Uzreport


Миллий банк матбуот хизмати «uza.uz» сайтида 2019 йил 11 июнда чоп этилган «Миллий банкнинг Марғилон шаҳар филиалида мижозларнинг кредит қарздорлиги омонатчиларнинг маблағлари ҳисобидан қоплаб келаётганлиги фош этилди» мақоласи юзасидан муносабат билдирди.

Ўзбекистон Миллий банки мижозлари ҳисоб рақамларидаги маблағларнинг бут сақланиши юзасидан банкнинг ички таркибий тузилмаси хизмати ходимлари томонидан ўтказилган текшириш натижасида мақолада кўрсатиб ўтилган ҳолат ва камчиликлар аниқланган.

Текширувда аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга жиноят иши очиш учун топширилган ва жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг 2019 йил 21 майдаги ҳукмига асосан айбдор шахсларга нисбатан жазо чоралари кўрилган.

Суд жараёни якуни билан етказилган моддий зарарлар тўлиқ қоплаб берилган ва омонатчилар манфаатларига таҳдид солинмаган. Шу каби ҳолатлар келгусида қайта такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида Ўзмиллийбанк томонидан бир қатор тизимли ишлар ташкил этилмоқда. Жумладан, банк томонидан омонат дафтарчаларини юритиш бўйича назорат янада кучайтирилди ҳамда банкда кунлик амалиётларни назорат қилувчи сўнгги назорат хизмати ташкил этилди, бир неча босқичли назорат тартиби жорий қилинди.

Банк ўз мижозлари маблағларининг бут сақланиши борасида барча тадбирларни бажариб бориб, уларнинг банкка бўлган ишончининг доимий ошиб боришини таъминлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг