Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий банк кредитларни қандай ундиради? Soft collection ҳақида маълумот

Миллий банк кредитларни қандай ундиради? Soft collection ҳақида маълумот

Фото: «Xabar.uz»

Бугун «Ўзмиллийбанк»да аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Тадбир давомида амалга ошириладиган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, Ўзмиллийбанк томонидан йўлга қўйиладиган Soft collection хизмат тури ҳақида сўз борди. Бу қандай хизмат тури?

«Банк тизимида турли ҳолатлар юзага келиши мумкин. Биз юзага келиши мумкин бўлган муаммоли жиҳатларни ҳал қилиш учун қўнғироқ марказлари ташкил этишни режалаштирганмиз. Бу мижозларимизга қулайлик яратади.

Узоқ вилоятлардан бизга ким қўнғироқ қилиши мумкин? Фақат катта муаммоси бўлган ва ўша муаммони жойида ҳал қила олмаганлар. Агар мижозга тўғри хизмат кўрсатилса, у қўнғироқ қилмайди. Кун давомида биргина операторга 70-80тагача қўнғироқ бўлади ва уларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун иш олиб борамиз.

Soft collection тизими кредит олган мижозларга яна-да қулайлик яратиш учун жорий этилмоқда. Айтайлик жисмоний шахс автокредит олди. Ҳар ойнинг 6 санасида фоиз ва кредитни қисман ёпиши лозим. Агар у ўз вақтида тўловни амалга оширмаган бўлса, операторда рўйхат шаклланади ва мижозга автоматик қўнғироқ бўлади. Ходимимиз ўзини таништиради ва кредитни тўлаб кетишни сўрайди.

Шундан сўнг мижозга уч кун ёки беш кун вақт берилади. Компьютер яна ўз вақтида тўланмаган кредитларни аниқлайди ва 5 кундан сўнг такрорий қўнғироқни амалга оширади. Шундан сўнг ҳам кредит тўланмаса, учинчи марта қўнғироқ бўлмйди, балки бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади», — дейди банк бўлим ва филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Шоназар Раимбергенов.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг