Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Корхоналарнинг неча фоизи бизнесининг яхшиланишига ишонади? — Сўровнома натижалари

Корхоналарнинг неча фоизи бизнесининг яхшиланишига ишонади? — Сўровнома натижалари

Фото: «Uza.uz»

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сентябрь ойида Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини баҳолаш учун корхоналар ўртасида сўров ўтказди. Сўровда 1003 корхона иштирок этди.

Сўровнома икки йўналишда ўтказилди:

бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш;

тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ойдаги кутилмалари.

Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг таҳлили

Бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 33 пунктни ташкил этди (ўтган ойга нисбатан 3 пунктга пасайиш), бу тадбиркорларнинг ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан ўртача ижобий деган фикрда эканликларини тавсифлайди.

1003 та корхонадан 37 фоизи бизнеснинг ҳозирги ҳолатини «яхши» (август ойида 38 фоиз), 49 фоизи «қониқарли» (август ойида 46 фоиз) ва атиги 14 фоизи «ёмон» (августда 16 фоиз) деб баҳоламоқда.

Товар/хизматларга бўлган талаб корхоналарнинг 39 фоизида «яхшиланди» (августда 34 фоиз), «ўзгармади» — 42 фоиз (августда 32 фоиз), 19 фоизда «ёмонлашди» (августда 34 фоиз). Ходимлар сони корхоналарнинг 23 фоизида «ўсди» (августда 11 фоиз), 63 фоизда «ўзгармади» (августда 72 фоиз), 14 фоизга «пасайди» (августда 17 фоиз).

Кейинги 2-3 ой давомида бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 66 пунктни ташкил этди (ўсиш 3 пункт), яъни кейинги 2-3 ой ичида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида тадбиркорларнинг тахминлари ижобий бўлиб қолмоқда.

Бизнес-иқлим кўрсаткичлари динамикаси, ривожланиш истиқболлари ва ҳозирги ҳолати

Сўровномада қатнашган корхоналарнинг 68 фоизи ўз бизнеси истиқболини «яхшиланади», (август ойида 64 фоиз), 28 фоиз «ўзгармайди» (августда 33 фоиз) ва фақат 3 фоиз бу «ёмонлашади» (августда 3 фоиз) деб ҳисобламоқда.

Кейинги 2-3 ой ичида товар / хизматларга бўлган талаб корхоналарнинг 64 фоизида «яхшиланади», 30 фоизида «ўзгармайди» ва атиги 6 фоиз талабнинг «ёмонлашишини» тахмин қилмоқда.

Келгуси ойларда корхоналарнинг 46 фоизи ишчилар сонининг «ўсишини» кутмоқда, 49 фоиз ишчилар сони «ўзгармайди», 5 фоиз эса «пасайишини» кутмоқда. Сўровда 16 фоиз корхоналар ўз товар/хизматлари нархларини «ошириш», 36 фоизи ўз маҳсулотларига нархлар «ўзгартирмаслик», 4 фоизи «нархлар пасайишини»ни кутмоқдамиз, деб жавоб беришди. Шундан 45 фоиз респондентлар мазкур саволга жавоб бермасликни маъқул кўришди.

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи 49 баллни ташкил этди (ўзгаришсиз), яъни Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолати яхши деб баҳоланди.

Мавжуд вазият ва тахминлар қийматлари ўртасидаги боғлиқлик яқин 2-3 ой ичида мамлакат иқтисодиёти жадал ривожланиб боришини англатади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий цикли босқичлари

Экспертларнинг таъкидлашича, Европа ҳудуди (-1,19), Туркия (5), Жанубий Корея (68) ва ХХР (1,5) учун ишбилармонлик муҳитининг ўхшаш кўрсаткичларини баҳолаш мос равишда 0,15 пункт, 1 пункт, 2 пункт ва 0,5 пунктларда кичик ўсиш кузатилди. Россия учун кўрсаткич (-5) ўзгаришсиз қолди.

Ферузбек Давлетов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг