Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Корхона раҳбари 1,5 млрд. сўмлик солиқ қарздорликни нақд санаб қўяқолди

Корхона раҳбари 1,5 млрд. сўмлик солиқ қарздорликни нақд санаб қўяқолди

Фото: Xabar.uz

Бунақаси кам учрайди. Корхонанинг салкам 1,5 млрд. сўмлик солиқ қарздорлиги нақд пулда тўлаш ҳаммагаям эмас. Шунингдек, бунақа улкан қарздорликни тез фурсатда ундиришлиши Мажбурий ижро бюроси (МИБ) фаолиятида доим ҳам учрайвермаса керак. Айниқса, ҳозирги карантин пайтида.

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Марғуба Амоновага кўра, Олмазор тумани Давлат солиқ инспекциясига «М.О.Қурилиш» МЧЖдан солиқлардан ҳосил бўлган қарздорликни ундиришга оид ижро ҳужжати келиб тушганди. Тумани ДСИ томонидан Мажбурий ижро бюросига тақдим этган илова ҳужжатларидан кўринишича, МЧЖ 2014 йилдан бу ёғига солиқларни ўз вақтида тўламаган, оқибатда қарздорик йиғилиб-йиғилиб, 1 млрд. 545 млн. 040 минг 818 сўмни ташкил этган.

Шунча йиллик қарздорликни МИБ қанча вақтда ундирди? Уч кунда! Тағин масофадан туриб! Тўғри тушунтиришга кўп нарса боғлиқ-да. МИБ ходимлари корхона раҳбарига босиқлик билан айтдики, вақт чўзишдан фойда йўқ, фақат зарар бор, шу-унча қарздорлик туғадиган пениянинг ўзи ойига фалон миқдорни ташкил қилади, шу керакми сизга? Давлат барибир ҳақини ундирмай қўймайди..

«М.О Қурилиш» МЧЖ раҳбари тушунишга мойил экан-у шу пайтгача тузукроқ тушунтирадиган ходимга йўлиқмаган чоғи. Давлат ижрочиси билан гаплашагач, бўлди, гап йўқ, тўлаганим бўлсин деди-да, уч кунда жамики қарздорликни нақд санаб қўяқолди...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг