Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус жаҳон иқтисодиётига 5 триллион доллар зарар етказади

Коронавирус жаҳон иқтисодиётига 5 триллион доллар зарар етказади

Фото: «Revista Semana»

Коронавирус (COVID-19) пандемияси икки йил давомида жаҳон иқтисодиётига 5 триллион доллар зарар етказади, деб хабар берди ТАСС.

Хабарда айтилишича, ҳукуматлар хусусий бизнесни «уйда ўтиришга мажбур қилгани» учун дунё тинчлик замонларида 1930-йиллардан бери энг чуқур рецессияга чўкади.

Албатта, прогнозлар шўнғиш узоқ чўзилмаслигини, иқтисодиётлар (мамлакатлар) ўзини тиклаб олиши учун вақт керак бўлишини кўрсатмоқда, — хусусан, «Bloomberg» агентлиги экспертлар хулосаларини бермоқда.

Масалан, «Citigroup» банк компанияси бош иқтисодчиси Кэтрин Маннинг фикрича, жаҳон иқтисодиёти $5 трлн.дан зиёд зарар кўради.

«JPMorgan Chase» банки прогнозлари янада аниқроқ, кўриладиган зарар — $5,5 трлн. Банк мутахассисларига кўра, ривожланган мамлакатлар 2008-2009 йиллардаги ҳамда 1974-1975 йиллардаги каби иқтисодий инқирозга учрайди.

ЖССТ маълумотларига кўра, айни пайтга келиб, коронавирус 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг