Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жамшид Қўчқоров: «Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта, лекин…»

Жамшид Қўчқоров: «Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта, лекин…»

Фото: Xabar.uz

Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг твиттер саҳифасида январ ойидаги инфляция охирги тўрт йилнинг шу ойидаги энг паст кўрсаткич бўлганини қайд этди.

«Январ ойида инфляция – 0,6% ташкил этди. Ўтган йил худди шу даврда – 1,5%, 2018 йил январида – 2,7; 2017 йилнинг шу ойида – 1,5% бўлган.

Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта. Биз, фақатгина инфляция билан курашиш мумкинлигини кураяпмиз холос.

Лекин инфляцияга таъсир этувчи бир нечта номонетар омиллар ҳали ҳам нейтрализация қилинмаган. Ишлашимиз керак, асосийси – инфляцияни ўтган йилгига нисбатан пасайтириш эҳтимоли анчагина юқори», деб ёди молия вазири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг