Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жамшид Қўчқоров: «2020 йилда ижтимоий соҳани молиялаштириш кучайтирилади»

Жамшид Қўчқоров: «2020 йилда ижтимоий соҳани молиялаштириш кучайтирилади»

Фото: Xabar.uz

Айни пайтда, Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни бўйича Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг маърузаси тингланмоқда.

«Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, Жамшид Қўчқоров 2020 йилда ижтимоий соҳани молиялаштириш кучайтирилишини қайд этган. Хусусан, келгуси йилда жорий йилга нисбатан соғлиқни сақлаш тизимга сарфланадиган харажатлар 18 фоизга, таълимга сарфланадиган харажатлар 10 фоизга, илм-фанни ривожлантириш учун харажатлар 47 фоизга ошади.

Шунингдек, таълим, тиббиёт тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ва бошқа йўналишлар бўйича қарийб 100 та мақсадли дастурни амалга ошириш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг