Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев янгича солиқ жорий этишни таклиф қилди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев янгича солиқ жорий этишни таклиф қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 14 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласига ташриф буюрди. Шу ерда барча ҳокимлар иштирокида пойтахтда хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш бўйича тақдимот бўлиб ўтди.

Унда сўз олган Тошкент шаҳри ҳокими президентга ўзига хос таклиф билан чиқди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

«Кўп тадбиркорлар кредит олишга қизиқишади, лекин аниқ режаси бўлмайди. 2-3 млрд сўмлаб кредит олишади, бизнес фаолиятини йўлга қўйгунича кредитни қайтариш муддати келади, иши орқага кета бошлайди. Биз шуларга таклиф қилаяпмиз, кредит олишга шошилманглар, ишни ижарада туриб бошланглар, биз керак бўлса ижарага ёрдам берайлик, деяпмиз. Энди, муҳтарам президент, бу жараёнда бизга ёрдамингиз керак. Ҳозир қурилаётган кўплаб кўп қаватли уйларнинг, ундан ташқари олдинги уйларнинг биринчи қаватларининг кўп қисми бўш ётибди. Уларнинг эгаларига бинони ижарага беришни таклиф қиламиз. Агар ўзи 6 ойдан ортиқ фойдаланмаса ёки ижарага бермаса, прогрессив [оширилган] солиқ қўллаймиз. Ахир бино қурилганидан кейин фойдаланилиши керак-ку. Шундай қилсак, пойтахтда ижара нархлари тушади, тадбиркорларга ҳам кенг имкониятлар яратилади», – деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Президент ҳокимнинг сўзларини маъқуллаган ва шу ернинг ўзида топшириқ берди:

«Бу борада бир йиллик Тошкент тажрибаси қилиб кўринглар, агар муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудларда ҳам қўллаб кўрамиз. Бунинг учун қонунчиликка ўзгартириш керак бўлса ёки президент қарори зарур бўлса, таклифларни беринглар, мен қўллаб-қувватлайман», – деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг