Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки миссиясининг навбатдаги ташрифи ниҳоясига етди

Жаҳон банки миссиясининг навбатдаги ташрифи ниҳоясига етди

Бугун Жаҳон банкининг Ўзбекистон молия секторига кўмаклашиш бўйича техник миссиясининг навбатдаги ташрифи ниҳоясига етди.

Жорий йилнинг 3–7 февраль кунлари Жаҳон банки экспертлари томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар вакиллари учун амалий семинарлар ўтказилди, хусусан, унда муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ва биргаликда ишлаб чиқилаётган «Молиявий оммабопликни ошириш миллий стратегияси»да кўриб чиқилиши зарур бўлган кейинги қадамлар муҳокама қилинди.

Ташрифнинг сўнгги кунида Жаҳон банки экспертлариҳамда Марказий банк раисининг ўринбосари Б.Захидов иштирокида якуний учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар молиявий хизматларнинг оммабоплигини янада ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг