Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Имтиёзли кредит бериладиган соҳа яна биттага кўпаяди

Имтиёзли кредит бериладиган соҳа яна биттага кўпаяди

Фото: «Xabar.uz»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ҳужжатга мувофиқ, Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

  • чиқиндиларни таснифлашнинг бешта хавфлилик синфи ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимёвий-физик хоссалари асосида таснифлаш тизимини жорий қилиш;
  • имтиёзли кредитлар тақдим этиш орқали чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни иқтисодий рағбатлантириш;
  • тоғ-кон қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш;
  • саноат чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва уларни кўмиш ҳажмларини камайтириш учун табиатдан фойдаланишдаги иқтисодий механизмларнинг рағбатлантирувчи ролини такомиллаштириш;
  • саноат объектларидаги хавфли чиқиндиларни экологик жиҳатдан хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;
  • ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, симобли лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;
  • тиббий чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш тизимини ташкил қилиш.

Масъул ижрочилар — Давлат экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати — 2020 йил 1 октябрь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати — 2020 йил 1 ноябрь.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг