Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон ва бангладешлик тадбиркорлар водийга келди

Ҳиндистон ва бангладешлик тадбиркорлар водийга келди

Фото: «Xabar.uz»

Шу кунларда мамлакатимизга Ҳиндистон ва Бангладешнинг текстиль, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, логистика ва бошқа  йўналишларга ихтисослашган компаниялари вакилларидан иборат делегациялар ташрифлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси хабар берди.

Хорижлик ишбилармонларнинг бир гуруҳи 5-6 апрель кунлари Наманган, 7-8 апрель кунлари Андижон вилоятига келдилар.

Ташриф давомида хорижий тадбиркорлар вилоят ҳокимлари қабулида бўлиб самарали музокаралар ўтказишган. Бундан ташқари делегация аъзолари вилоятлар ҳудудларига, ишлаб чиқариш корхоналарига бориб, жойлардаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Наманган вилоятида шифохона ташкил қилиш ва текстиль йўналишларида қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича бирламчи келишувларга эришилди.

Андижон вилоятида ташкил этилган Ўзбекистон-Ҳиндистон фармацевтика йўналишига ихтисослашган Эркин Иқтисодий зонасидаги қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

 Ишбилармонларнинг Ўзбекистон бўйлаб ташрифи давом этмоқда.

Қайд этилишича, бир неча кунлардан сўнг яна бир гуруҳ ҳиндистонлик тадбиркорларнинг Андижон ва Наманган вилоятларига келиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг