Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гўшт нархи кескин кўтарилди...

Гўшт нархи кескин кўтарилди...

Кейинги кунларда ўзбек жамиятини ортиқ даражада ташвишлантираётган муаммо биз кун тартибига чиқараётганимиздек телба-тескари ва пала-партиш қарорлар ҳам эмас, – деб ёзмоқда «Davletovuz» канали, – хусусийлаштириш ва давлат активларини янги эгасини белгилаш бўйича шаффоф бўлмаган ва савол остидаги битимлар ҳам эмас, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини ошириши ёки ўз ҳолича қолдириши ҳам эмас, балки истеъмол бозорида гўшт нархининг кескин кўтарилишидир.

Маслоу пирамидаси бўйича ҳар қандай инсон, энг аввало, физиологик эҳтиёжлари ҳақида қайғуради, кейин қолган муаммоларга ўтилади. Табиат қонуни бу.

Биз ҳозир гўшт нархи кўтарилишига «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури сабаб бўлди ёки Қозоғистон мол экспортини чеклади, каби гипотезаларни олға сурмоқчи эмасмиз. Ҳукуматга, масъулларга чақириғимиз битта, илтимос, бозорга аралашманглар. Гўшт нархини пасайтириш бўйича мажлис қилиш, бозорда юриб ёрлиқларни ўзгартириб чиқиш, мажбурлаб арзон гўшт сотдиришдан фойда йўқ, маънисиз директивалар билан бадтар аҳволни ёмонлаштирганингиз қолади.

Бир сафар бозор ўзини ўзини тартибга солишига қўйиб беринглар. Агар истак бўлса, қўшни давлатлардан тирик қорамол импорти жараёнини соддалаштиринглар, лекин бундай истак сизларда йўқ, яхшиси ҳеч нима қилманглар. Сизларнинг энг катта фойдангиз шу бўлади, деб ёзади «Davletovuz» канали.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг