Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гидравлик қаршиликни йўқотиш йўли орқали табиий газ қазиб чиқарилади

Гидравлик қаршиликни йўқотиш йўли орқали табиий газ қазиб чиқарилади

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Бухоро вилоятида Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газли сиқув компрессор станциясида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларининг бугунги ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Бошқарув раиси сиқув компрессор станциясини белгиланган муддатда сифатли топширилиши бўйича кўрсатмалар ва аниқ вазифаларни белгилаб берди.

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тизимидаги «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ томонидан лойиҳалаштирилган Газли сиқув компрессор станцияси йиллик 5,0 млрд. метр куб табиий газ ҳайдаш қувватига эга бўлади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳисобидан кунлик 2,0 млн. метр куб газ қазиб чиқариш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Бошқарув раиси ва ишчи гуруҳ аъзолари шу куннинг ўзида Учқир мажмуасидаги «Газдан пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси»да ҳам бўлди. 2020 йил сентябрь ойига қадар қурилиш ишлари тугалланиши режалаштирилган ушбу қурилма йилига 4,5 млрд.метр куб газни қайта ишлаш орқали 80 минг тонна суюлтирилган газ, 37 минг тонна конденсат ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Бошқарув раиси чўл зонасида ноқулай шароит бўлишига қарамасдан 10 км. масофага газ қувури ётқизилиб, гидравлик қаршиликни йўқотиш йўли орқали табиий газ қазиб чиқариш мақсадида қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганди ва бу ердаги ишчи-ходимлар меҳнатини алоҳида эътироф этди.

«Тўмарис» конида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида қилинаётган машаққатли меҳнат орқали кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми 500,0 минг куб метрга кўпайиши таъкидланди. Ишчи гуруҳ аъзолари ҳам бу ерда бажарилаётган ишлар қисқа муддатда юқори натижа беришини таъкидлашди.

«Дояхотин» ва «Ҳожиқозган» конларидан қазиб олинаётган газларни бирламчи тайёрлаш қурилмасида ҳам қурилиш ишлари ҳолати, ишчи-ходимларга яратиб берилган шароит ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида ишга туширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳа натижасида, газ коллекторларида ҳосил бўлган гидравлик қаршилик олди олиниб, газни етказиб бериш яхшиланади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг