Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Октябрдан эски машиналарни янгисига алмаштириш мумкин бўлади

Октябрдан эски машиналарни янгисига алмаштириш мумкин бўлади

Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Унга кўра, 2019 йил 1 октябрдан ишлатилган машинани расмий дилерларга топшириб, нархдаги тафовутни тўлаш орқали янги автомобилни олиш имконини берувчи «TRADE-IN» дастури жорий этилади.

«TRADE-IN» дастури доирасида расмий дилерлар томонидан ишлатилган машиналарни ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида уларни йиғганлик учун тўлов амалга оширилмайди.

ИИВ расмий дилерларни ишлатилган автомобилларни реализация қилиш учун махсус маълумотнома бланклари билан таъминлаши керак бўлади.

Шунингдек, 2019 йил 1 ноябрга қадар эҳтиёт қисмлар ва йиғилган қисмларнинг хавфсизлиги ва сифатини текшириш учун намунали синов дастурлари ишлаб чиқиб тасдиқланади.

2019 йил 1 декабрга қадар Пскент автомобиль полигони базасида автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини синаш базаси ташкил этилади ва зарур техник ускуналар билан жиҳозланади.

2020 йил 1 январгача машиналар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини тўлиқ синовдан ўтказиш учун лабораторияларни зарур техника ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқилади.

2020 йил 1 мартгача «Автомобиллар учун ўртача корпоратив ёқилғи тежамкорлиги» стандарти ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг