Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эркинжон Турдимов туман ҳокими ўринбосарларига автомашина топширди

Эркинжон Турдимов туман ҳокими ўринбосарларига автомашина топширди

Фото: «Uza.uz»

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари илғорлари, вилоят, туман, шаҳар секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди, деб хабар берди «ЎзА».

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табригини Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ўқиб эшиттирди.

Фото: «Uza.uz»

Шундан сўнг давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 8 декабрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган беш нафар самарқандлик соҳа ходимларига давлат мукофотлари тантанали топширилди.

Маросимда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларидан бир гуруҳига «Қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони, республика сув хўжалиги вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди.

Фото: «Uza.uz»

Туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига эса янги хизмат машиналари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг