Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг қиммат мол гўшти Хоразмда сотилмоқда

Энг қиммат мол гўшти Хоразмда сотилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттирди.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 23 июнь ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти
28 000 сўмдан– 41 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозори, Навоий шаҳри «Саҳоват» МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозори ҳамда пойтахтимизнинг «ФарҳодЎзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттирди. бозорларида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Хоразмнинг Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 34 000 – 41 000 сўм.

Қўй гўшти
28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун пойтахтимизнинг «Фарҳод» бозорида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28 000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада Андижоннинг Янги шаҳар бозори ҳамда пойтахтимизнинг «Миробод», «Юнусобод» ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 30 000 дан 42 000 сўмгача.

Товуқ гўшти
10 000 сўмдан – 21 000 сўмгача

Энг арзон нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 10 000 сўмдан – 13 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 18 000 – 21 000 сўм.

Гуруч
3 500 сўмдан – 14 000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёнинг Термиз шаҳар деҳқон бозорида қайд этилган – 3 000 – 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорид ҳамда Тошкентнинг «Чорсу» деҳқон бозорида кузатилган – 5 500 – 14 000 сўм.

Ўсимлик ёғи
8 500 сўмдан – 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи Фарғона шаҳри Марказий деҳқон бозори ва пойтахтимизнинг «Фарҳод» бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 500 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Тошкент шаҳри «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилган – 10 000 дан 12 500 сўмгача.

Ун
2 200 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги «Фарҳод» бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм олий навли ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Тошкентдаги «Миробод», «Чорсу», «Қўйлиқ», «Фарҳод» ҳамда Фарғона Марказий шаҳар деҳқон бозорида қайд этилди — бу сумма 1 750 сўмни ташкил қилмоқда.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун пойтахтимизнинг «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм.

1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозори, Хоразм Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда пойтахтимизнинг «Фарҳод» ва «Юнусобод» деҳқон бозорида кузатилди – 3 500 сўмгача.

Шакар
4 300 сўмдан – 6 000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳрининг «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200сўм.

1 кг шакар учун энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000 сўм.

Тухум
350 сўмдан – 650 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухум учун энг арзон нарх Тошкентнинг «Юнусобод» деҳқон бозорида кузатилди 350 - 600 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

1 дона тухум учун энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Самарқанд шаҳри «Сиёб» бозори ва пойтахтимизнинг «Миробод» ва «Фарҳод» деҳқон бозорларида қайд этилди — 400 - 650 сўм.

Картошка
1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозори, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар марказий деҳқон бозори, пойтахтдаги «Чорсу» ва Фарғона Марказий деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги «Миробод» ва «Чорсу» деҳқон бозорида кузатилди – 1 000 – 3 000 сўмгача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг