Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энергетика вазирлиги Тахиатош ИЭС ишламай қолгани учун узр сўради

Энергетика вазирлиги Тахиатош ИЭС ишламай қолгани учун узр сўради

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

18 июль куни эрталаб Тахиатош Иссиқлик Электр Станциясида (ИЭС) йирик авария юз бергани ва Хоразм вилояти ҳамда Қорқалпоғистон Республикасининг бир неча туманлари электр энергиясиз қолгани ҳақида хабар берилган эди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақда расмий маълумот бериб ўтди.

«2019 йил, 18 июл куни соат 10дан 43 дақиқа ўтганда Тахиатош ИЭС АЖнинг 8-энергоблоки технологик ҳимоя тизими ишлаши натижасида ўчди. Орадан 12 сония ўтганда 7-энергоблок ва 1-турбоагрегат хам технологик ҳимоя тизими ишлаши натижасида ўчди.

Натижада юкланиш ошиб кетиши ҳамда линияларнинг технологик ҳимоя тизимининг селектив ишламаганлиги оқибатида 7-блок ва 1- турбоагрегатни ҳимоя тизимини ишлаб ишдан тўхтади.

3-турбоагрегат 72 мегаватт қувват билан ишда колди. Соат 10:59да 1-турбоагрегат қайта ишга туширилди.

Соат 15:15да 7-блок ҳамда 23:15 8-блок ишга туширилди. Авария ҳолати булгани йук. Бу холатни технологик ўчиш деб бахолаш мумкин. Соат 24:00 станциянинг иш режими тўлиқ тикланди.

Қисқа муддатли узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг