Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Elegant Fiber Textile»: «Микрокредитбанк» энг маъқул таклифни берди

«Elegant Fiber Textile»: «Микрокредитбанк» энг маъқул таклифни берди

ОАВ учун Сирдарё вилоятидаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Elegant Fiber Textile» масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди.

Ушбу корхона тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида фаолият бошлаган.

Корхона раҳбари Носир Саид Заҳриддиннинг таъкидлашича, 3 млн. АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилиш бўйича шартнома тузишга улгурган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 1,3 млн АҚШ доллари бўлиб, шундан 750 минг АҚШ доллари «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштирилган.

Корхона раҳбарининг сўзларига кўра, лойиҳада иштирок этишни таклиф қилган банклар ичида энг мақбул таклиф «Микрокредитбанк» томонидан берилган. Иш ҳажмини ошириш мақсадида янги кредит маблағлари жалб қилинаётгани ҳақида ҳам маълумот берилди.

Корхонадаги ускуналар Япония ва Туркияда ишлаб чиқарилган. Корхонада 200 га яқин янги ишчи ўринлари яратилган бўлиб, бу эса ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг