Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХнинг «сквер»даги собиқ биноси сотувга қўйилди

ДХХнинг «сквер»даги собиқ биноси сотувга қўйилди

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармонига мувофиқ бир қатор давлат объектларини «ноль» харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилинади ҳамда давлат мулкини сотишда инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятлар асосида «1 сўм» бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлат унитар корхоналари хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда уларнинг давлат акция пакети (улуши) сотилади.

Шунингдек, давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.

Фармоннинг 5-иловаси билан хусусий секторга сотиладиган давлат кўчмас мулки объектлари рўйхати тасдиқланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий сайтига жойланган маълумотга кўра, мазкур рўйхатда Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган, Давлат хавфсизлик хизматининг 20 219 кв.м. майдонга эга собиқ марказий биноси ҳам киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг