Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода Марказий Осиёдаги илк экологик тоза нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

Бухорода Марказий Осиёдаги илк экологик тоза нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

Фото: Xabar.uz

2020 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 553 миллион АҚШ долларига тенг модернизация лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, 1997 йилда асос солинган завод илк бор технологик жиҳатдан янгиланади. Бу ҳақда журналистлар билан ташкил этилган брифингда маълум қилинди.

Заводда ҳар йили 2,5 миллион тонна нефт ва газ конденсати қайта ишланади. 1,2 миллион тонна «Евро-5» стандартидаги бензин, 200 минг тонна авиакеросин, 750 минг тонна дизел ёқилғиси ва 30 минг тонна мазут ишлаб чиқаришга эришилади.

Завод йилига 2,5 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга, аммо шунга қарамай, углеводород хомашёси ҳажми ортидан нефтни қайта ишлаш заводи бандлиги 62.2 фоизни ташкил этган. Шу боис, заводни модернизация ва қайта қуриш мақсадида давлат аҳамиятига молик еттита йирик лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Мутахассисларнинг айтишича, бу лойиҳалар эса уч босқичда бажарилади. Биринчи босқичда жорий йилнинг ўзида ишлаб чиқариш ҳажмининг 20 фоизи Евро-4,5 стандартлари ва 80 фоизи Евро-3 стандарти талабларига жавоб берадиган дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш таъминланади. 2019-2022 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичнинг амалга оширилиши натижасида Евро-4, Евро-5, талабларига жавоб берадиган юқори октанли АИ-91, АИ-93, АИ-95 автобензинларни ишлаб чиқариш ҳажми ортади ва 100 фоиз Евро-5 стандарти бўйича дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш таъминланади. Учинчи босқич эса 2024-2025 йилларга мўлжалланган. Бунда қайта ишлаш ҳажмини 79 фоиздан 95 фоизгача, очиқ тусдаги маҳсулотлар ҳажми эса 77 фоиздан 92 фоизгача ошади.

Ҳозирги кунда лойиҳани амалга ошириш учун компания томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш имконияти ишлаб чиқилган. Биргина «Казмунайгаз» МК АЖ компанияси ва «SKE&C» компанияси томонидан тайёрланган модернизация қилиш концепцияси орқали ишлаб чиқариш қувватини 4 миллион тоннага етказиш таклиф қилинган.

Бундан ташқари, Жанубий Кореянинг SK Engineering & Construction (SK E & C) компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилади. Завод Марказий Осиёдаги илк экологик жиҳатдан тоза нефть маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлайди. Мазкур модернизация ишлари заводга бензин, дизел ёқилғиси каби маҳсулотлари сифатини яхшилаш имконини яратади. SK E & C қурилиш жараёнида янги EuroV экологик стандартларига жавоб беради. Ҳозирда заводнинг бир кунлик қуввати 50 000 баррелни ташкил этмоқда.

Лайло Ҳайитова
Бухоро

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг