Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари учрашди

Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари учрашди

Фото: «Xabar.uz»

2019 йил 1 август куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев билан учрашди.

Дастлаб ҳукумат раҳбарлари ўртасида тор доирада учрашув бўлиб ўтди. Шундан сўнг икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара бошланди.

Сўнгги йилда Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, аниқ амалий мазмун билан бойигани қайд этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Мажлисда Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати, шунингдек, ҳукумат раҳбарлари раислигида 2018 йил март ва декабрь ойларида Фарғона ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон билан Қирғизистон чегарадош ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг ўтказилган мажлисларида эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг қолган қисмини делимитация қилиш, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини тезлаштириш сингари масалалар муҳокама этилди.

Қўшимча ўтиш пунктларининг очилиши чегарадош ҳудудлар аҳолисига қулайлик яратиш билан бирга, мамлакатларимиз орқали транзит оқимини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Икки мамлакат шаҳарлариаро автобус қатновини йўлга қўйиш, сув ва энергетика соҳасида хамкорлик килиш масалалари хам куриб чикилди.

Икки давлат бош вазирлари иштирокидаги ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши ва Ўзбекистон билан Қиргизистон чегарадош ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши маълум қилинди.

Фото: «Xabar.uz»

Учрашув якунлари бўйича қишлоқ хўжалиги вазирликлари, карантин хизматлари ўртасида ҳамкорлик қилиш ҳамда минерал ўғитлар экспорти бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг