Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Банкоматлардан пул нақдлаштиришдаги чеклов йўқолди, аммо комиссия тўлови 5 фоизгача ошиши мумкин

Банкоматлардан пул нақдлаштиришдаги чеклов йўқолди, аммо комиссия тўлови 5 фоизгача ошиши мумкин

Фото: «uz24.uz»

Банкоматлар орқали пластик карточкалардан чекловсиз пул ечиб олиш янги хизмати ишлаб чиқилди, деб хабар тарқатди «UzCard».

Энди ҳар бир банк банкоматлар орқали маблағларни нақдлаштириш учун комиссия тўловини мустақил равишда 0 фоиздан 5 фоизгача белгилаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тавсиясига кўра, тижорат банклари нақдлаштириш фоизини белгиланган ставкадан ошириш ҳуқуқига эга эмаслар.

Банкоматлар орқали маблағларни нақдлаштиришда аввал мавжуд бўлган 100 000 минг сўм миқдоридаги лимит бекор бўлди ва энди чекловни банклар мустақил равишда белгилайди. Балки улар томонидан чеклов умуман қўйилмаслиги ҳам мумкин. Бугунги кунда «UzCard» томонидан ҳеч қандай чекловлар қолмаган.

Мазкур хизматлар «UzCard» компанияси томонидан ўтган йилнинг декабридаёқ ишлаб чиқилган ва ҳамкор-банкларга тақдим қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг