Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Ўзбекистонни ЕОИИга аъзо бўлмасликка чақирди

АҚШ Ўзбекистонни ЕОИИга аъзо бўлмасликка чақирди

Фото: Google.com

АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Ўзбекистон ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлган тақдирда юзага келадиган муаммолардан огоҳлантирди.

Вашингтонда 25 октябр куни Ўзбек-Америка форуми бўлиб ўтди ва унда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс чиқиш қилиб, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлган тақдирда Бутунжаҳон савдо ташкилотига кириш қийинлашиши ва ортга сурилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

— Биз ўзбек ҳамкорларимизни янги шартномалар Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга таъсир ўтказиши мумкинлигини кўриб чиқишга чақирамиз. Масалан, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлган тақдирда мамлакат раҳбарияти томонидан Бутунжаҳон савдо ташкилотига кириш учун қўйилган муддат чўзилиши мумкин, — дейди жаноб Росс.

Шу билан бирга АҚШ савдо вазири Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти масаласида олиб борилаётган ислоҳотлар учун Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш муҳим аҳамият касб этишини ва бу борада АҚШ Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Уилбер Росснинг таъкидлашича, АҚШ Ўзбекистоннинг ривожланиши йўлида стратегик ҳамкор бўлишга интилмоқда ва савдо вазирлиги ўзбекистонлик тадбиркорлар Американинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик қилишида воситачилик вазифасини бажаради. Вашингтонда бўлиб ўтган форум доирасида ўзбек текстил маҳсулотларини АҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг