Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон, Жиззах ва Сурхондарёда ишбилармонлик муҳити ёмон деб баҳоланди

Андижон, Жиззах ва Сурхондарёда ишбилармонлик муҳити ёмон деб баҳоланди

Ҳукумат қарорига (2020 йил 8 январдаги 8-сон) асосан Адлия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо беришга қаратилган «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини синов тариқасида ишга туширди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Баҳолашда иккита асосий манбага: тегишли идораларнинг расмий статистик маълумотлари ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаларига таянилди.

Хусусан, тизимда синов тариқасида ўтган 2019 йилнинг якунлари бўйича ҳудудларнинг, жумладан ҳар бир туман ва шаҳарда ишбилармонлик муҳити баҳоланди.

Баҳолаш жами 29 та кўрсаткичлар (индикаторлар) асосида амалга оширилиб, шундан 25 таси тегишли идораларнинг статистик маълумотлари, қолган 4 таси 17 мингдан ортиқ тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида ҳисобланди.

Асосий индикаторлар жумласига тадбиркорларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги ҳамда Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши, тадбиркорлар томонидан аҳолини иш билан таъминланганлиги кўрсаткичларини киритиш мумкин.

Ишбилармонлик муҳитини баҳолаш мезонлари тўғридан-тўғри Ҳукумат қарорида кўрсатилган бўлиб, Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотлар билан келишилган.

Мазкур рейтинг синов тариқасида ишлаб чиқилган, яъни демо версияда. Ушбу демо рейтинг дастлабки натижаларига асосан кучли 5 талик қуйидаги ҳудудлардир:

  1. Тошкент шаҳри
  2. Навоий вилояти
  3. Бухоро вилояти
  4. Қорақалпоғистон Республикаси
  5. Самарқанд вилояти

Адлия вазирлиги барча экспертлар, мутахассислар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларини мазкур тизим ва баҳолаш мезонлари юзасидан ўз таклифлари билан ўртоқлашишга чорлайди.

Таклиф ва мулоҳазаларни [email protected] электрон почтасига юбориш мумкин.

Рейтинг натижалари интернет тармоғида http://demo.b-indicator.uz/  манзилида жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг